2018 йил 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ хабар берди.
Ёнғин оқибатида уйнинг 165 кв.метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ВАЗ 2106 Жигули русумли машина ёниб зарарланган. Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.
Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг ичидан уй эгаларининг тўрт нафари куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.