Тошкентда солиқчи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилди.
Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани ДСИ катта инспектори К.Ж. ўзи ишлайдиган инспецияга фуқарони ёрдамчи вазифасига ишга жойлайман деб, 400 доллар сўраган. Солиқчи ушбу пулларни олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйчиа жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.