Бухорода аёл 21 ёшли қиздан йигитига юборган суратини бошқаларга ошкор қилиш билан қўрқитиб, пул ва тақинчоқлар олди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли аёл 21 ёшли таниши суратларини йигитига юборганидан хабар топиб, уни қўрқитган. Аёл қизнинг суратларини ота-онасига ва бошқаларга кўрсатиш билан қўрқитиб, апрел ойидан 20 июлгача 3700 доллар ва 20 млн сўмлик тилло тақинчоқлар олган. Шундан сўнг аёл 20 июлда қиздан яна 1000 доллар талаб қилган. Аёл сўраган пулининг 200 долларини олаётган вақтда эса ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда аёлга нисбатан товламачилик жинояти билан жиноий иш қўзғатилган.