Ўзбекистонда уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Улар орасида аёллар ҳам борлиги аниқланди

Ўзбекистонда уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Улар орасида аёллар ҳам борлиги аниқланди
ДХХ ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистонда 18 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ фош этилди. Улар психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланган.

Маълум бўлишича, гуруҳ таркибини асосан Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган ва Самарканд вилоятларида яшовчи фуқаролар ташкил этади. Гуруҳда 43-26 ёшлар оралиғидаги шахслар бор. Эътиборли жиҳати, улар орасида аёллар ва судланганлар ҳам фаолият юритган. Тезкор тадбир давомида ушбу гуруҳдан умумий қиймати 3,2 млрд. сўмдан зиёд бўлган 28.560 дона “Трамадол” таблеткаси, 7000 дона “Тропикамид” флакони, 35.700 дона “Лирика”, 3.920 дона “Регапен” ва 5.600 дона “Перге” капсулалари мусодара қилинган. Шу билан бирга, улардан 4.300 доллар процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Бундан ташқари, улардан жиноят қуроли сифатида 1 та “Малибу”, 3 та “Ласетти” ва 1 та “Нексия” автомашиналари олиб қўйилган.

Ушбу гуруҳ дори воситаларини контрабанда йўли билан асосан Қирғизистон Республикасидан олиб келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Яздон 9 август 2020 14:10
    Божхона қаерда.
  2. Асадбек 3 август 2020 15:57
    Чегарачилар каерда?
  3. Ҳ 31 июл 2020 19:04
    Улар нима Бутун Ўзбекистоннни заҳарламоқчими,Жазо ҳам шунга лойиқ булиши керак.Эртага адашибди,камтаъминлган деб чиқариб юборилмаса булди.
  4. Абдуллох 31 июл 2020 12:26
    Шунакаларни йук килина ...оддий халкга ёпишмай порахурлардан ишдан олина пулни ,,Талон тарож ,, килишди деб туравермай.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистонда уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Улар орасида аёллар ҳам борлиги аниқланди