Наманганда велосипед ҳайдовчиси ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 30 июль куни соат тунги 01:30 да содир бўлган. Учқўрғонлик фуқаро "Матиз"ни бошқариб кетаётиб қарама-қарши томондан келаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган ва шунда сўнг у шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай вилеосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.