Сирдарёда 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинди

Сирдарёда 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинди
Сирдарёда 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Маълум бўлишича, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали ва МЧЖлардан бирининг мансабдорлари тил бириктириб, Оқолтин туманидаги «Кўркам диёр» мавзесида битта кўп қаватли уйнинг қурилишида ҳақиқатга мос келмайдиган 949 миллион сўмлик ишлар бажарилгани ҳақида қўшиб ёзиш ҳолати кузатилган. Шунингдек, ўша мавзеда яна бир уйнинг қурилишидаги ҳужжатга 586 миллион сўмлик ишлар қўшиб ёзиб юборилгани аниқланган.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, ушбу ҳолат юзасидан «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва бошқа жамият раҳбарларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Gavhar 14 август 2020 14:40
    Bular uchun alohida jazo tayinlash kerak.Xalqning haqqiga hiyonat qilganlar oddiy oʻgʻridan farqli jazolansin.

    Mana shunday ochkoʻz va nonkoʻrlarni deb bizning Oʻzbekiston qiyin ahvolda qoladi.Xalqning pulini uyalmay yedimi ularni oddiy oʻgʻrilardan boshqacha jazolash kerak.
  2. Кимсан 7 август 2020 11:56
    Ўзбекстон шунақалар хисобигакоррупция ботқоғига ботиб қолибганда.Уларга қаттиқ чора жорий қилинмаса фойдаси йўқ.тугатииш қийин.Шундай оғир шароитда ҳалққа нисбатан нонкўрлик қилинаяпти
  3. Нигора 6 август 2020 10:00
    Бечора халк куйдай юввош халк жим караб утировир буларни хам охири булар
  4. Фарид 6 август 2020 07:00
    Карантин вактида коррупционерларни Ватан хоинига тенглаштириб, фукароликдан махрум килиб она юртдан бадарга килиш тугри буларди
  5. Дангал 6 август 2020 00:04
    Жавлон уринглар
  6. Феру 5 август 2020 23:49
    Берилган пулларни каттик назорат килиб бериш керак канчадан канча пуллар эгасига етиб бормаяпти
  7. Алиш 5 август 2020 22:12
    Биратула узбекистонни ютип куяколинглар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёда 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинди