Алишер Навоий ҳайкалини масхара қилганлар жазоланди. Бу ҳақда Замон ИД маълум қилди.
Хабар қилинишича, шу йил 25 март куни Навоий вилоятида икки нафар ёш йигитлар янги оёқ кийим сотиб олиб, рақсга тушган. Шундан сўнг улар Алишер Навоий ҳайкалининг ёнига борган ва улардан бири “Маска қани, бобой” дея ҳайкалга юзланиб, масхара қилган. Ушбу ҳолатларнинг барчаси видеога олинган ва кейинчалик тармоқларда тарқатиб юборилган.
Маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган ва йигитларга тегишли моддалар билан БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима ҳамда 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.