Тошкентда ишсизларга ажратилган пуллар талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилозор туманидига маҳалла раиси туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори билан тил бириктириб, ишсизлар таркибига киритилмаган 26 киши учун сохта ҳужжат тайёрлаб, уларни мурожаат қилган деб, гўёки жамоат ишларига жалб этгандек қилиб кўрсатишган. Оқибатда улар бюджет маблағларининг 36,2 миллион сўмини талон-торож қилган.
Ҳозирда маҳалла раиси ва марказ инспекторига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «в», «г» бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.