Аввалроқ сайтимизда пойтахт Тошкент шаҳрида 26 ёшли Меҳрибону Искандарова 6 августда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, қиз топилган. Унинг аҳволи ҳозирда яхши экани ва ҳавотирга ўрин йўқлиги айтилмоқда.
Пойтахт ИИББ томонидан эълон қилинган ушбу хабарда ҳодиса юзасидан бошқа тафсилотлар очиқланмаган.