Тошкентда қиз таниши билан жанжаллашиб қолган йигит кўчани яланғоч ҳолда сайр қилди. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 10 август куни соат 16.30 ларда Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида содир бўлган. Жиззахлик 22 ёшли йигит ўзининг қиз таниши билан жанжаллашиб қолиб, маст ҳолда кўчани яланғоч ҳолда айланиб юрган. Уни ППХ ходимлари ушлаган ва ИИБ биносига олиб борган.
Хабар қилинишича, йигитга нисбатан “Майда безорилик” билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.