Тошкент вилоятида йўқолган 1,5 яшар боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 август куни Янгийўл туманида фуқаро 1,5 яшар невараси йўқолганини айтиб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг ходимлар воқеа содир бўлган жойни бориб ўрганишганда, у ерга яқин ҳудудда канал оқиб ўтиши маълум бўлган. Ушбу ишга кейинчалик ғаввослар ҳам жалб қилинган.
Бугун, 12 август куни, 3 кундан сўнг қидирувлар натижасида 2018 йилда туғилган боланинг мурдаси каналдан топилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.