Тошкентда 5 ёшли қизининг мурдасини ёқиб, ёнмай қолган суякларни дарёга ташлаб юборган онага ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Марказий студия ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда яшайдиган аёл биринчи турмушидан бўлган 5 ёшли қизининг иккинчи турмушидан бўлган 1,5 яшар фазандининг бошини сувга тиқаётганини кўриб қолган. Шундан сўнг аёл қизни уриб уни деворга улоқтириб юборган. Қиз эса оғриқдан йиғлаган она эса бунга аҳамият бермаган. Она аксинча сув беришни сўраган қизини қўлларини кўтартириб, бурчакка турғизиб қўйган. Бу орада эса қиз нафас етишмай хириллаб, вафот этган. Бундан қўрқиб кетган аёл шаръий никоҳдаги эрини дарҳол чақирган. Кейин эса қиз ўлган ва хотини қамалиб кетишидан қўрқиб, эридан ёрдам сўраган. Улар эртаси куни Тошкент вилоятидаги дала ҳовлига бориб, мурдани ёқиб юборган ва ёнмай қолган суякларни Чирчиқ дарёсига улоқтириб юборган.
Шундан сўнг қизалоқни катта қилган бувиси аёлдан неварам қани деб сўрайвергач аёл қизини Compass савдо марказида ёқотиб қўйдим дейди ва шундан сўнг ИИБга мурожаат қилинади. Ходимлар эса дарров вазиятни тушуниб, барчасининг оҳирига етиб, айбдорларни ушлайди ва судга тақди этади.
Тошкентда бўлиб ўтган судда эса она 13 йилга озодликдан маҳрум этилгани маълум қилинди. Отанинг айби йўқлиги исботланиб, 5 йилга қамалди.