Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи 10 ва 11 ёшли болаларни уриб юборди. ЙҲХББнинг хабар қилишича, уларнинг иккиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, шу йил 13 август куни соат 13:45 ларда Амударё туманида 34 ёшли эркак маст ҳолатда юқори тезлик билан Нексия-2ни бошқариб кетаётиб, велосипедда кетаётган 10 ва 11 ёшли болаларни уриб юборган. Улар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.