Наманганда ука акасининг қўлини чопиб, ҳожатхонага ташлаб юборди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йил 26 июль куни соат 20:00 ларда Янгиқўрғон туманида содир бўлган. Ўша куни ака отасининг уйига маст ҳолатда келган. Уйда бўлган унинг укаси акасига танбеҳ берган ва ўртада жанжал юзага келган. Натижада ука акасига пичоқ билан ҳужум қилиб, унинг қорни ва бошига жароҳат етказган. Шундан сўнг жаҳл отига минган ука, белкурак билан ҳужум қила бошлаган ва ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлган аканинг қўлини билак қимисдан чопиб ташлаган. Ушбу ҳолатдан кейин у айбини яшириш мақсадида чопилган қўлни пакетга солиб, ҳожатхонага ташлаб юборган. Бундан хабар топган оила аъзолари эркакни дарҳол шифохонага олиб боради. У ерда эркак меҳнат қобилиятининг 60 фоизини турғун йўқотилишига олиб келадиган оғир тан жароҳати олгани маълум бўлган.
Кейинчлик текширувлар натижасида айбланувчи акасига ҳужум қилаётган вақтда ва ундан кейин ҳам руҳий соғлом ҳолатда бўлгани аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ука қамоққа олинган.