Тошкентда “Нексия” ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йил 10 август куни соат 00.46 ларда содир бўлган. ЙПХ ходими “Ласетти”ни тўхтатиб, ҳайдовчи билан суҳбат қилиб турган вақтда 46 ёшли фуқаро бошқарувчидаги “Нексия” автомашинаси келиб дастлаб “Ласетти”га ва шу орқали ЙПХ ходимини уриб юборган. Натижада ўша ерда бўлган “Матиз” автоманинаси ҳам шикастланган.
Ҳозирда ЙПХ ходими ва “Нексия-2” ҳайдовичиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилгани айтилмоқда.