Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқандда бир инсонга 32 марта пичоқ уриб, уни ўлдиришда гумонланаётган шахс ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. 19 ёшли Т.А. (суратда) муқаддам бошқа бир одамнинг баданига қасддан ўртача оғир шикаст етказгани учун судланган эди.
Пичоқ ейиш оқибатида ҳалок бўлган 39 ёшли Шуҳрат Расулов тўрт фарзанднинг отаси эди, дейилмоқда тарқатилган хабарларда.
Ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ. Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz