Ўзбекистонда машҳур дизайнер Наримон Григоряннинг қотилига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, дизайнернинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича шу йил 14 август куни Тошкент шаҳар судида суд бўлиб ўтган. Унда дизайнернинг қотили, 24 ёшли Б. Буркитбаевга ҳукм ўқилди. Унга кўра Буркитбаевга 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Буркитбаев жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.