Самарқанддаги тўй бир кишининг ҳалок бўлиши билан якунланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 26 август куни тунги соат 00:50 да содир бўлган. Маълум бўлишича, ўша вақтда “Зил” ҳайдовчиси тўйдаги жиҳозларни юк машинасига ортиб, ортга ҳаракатланаётганда шу тўйга меҳмон бўлиб келган, маст ҳолатдаги 43 ёшли фуқарони кўрмай қолиб, ғилдираклари билан босиб кетган. Оқибатда фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча қилинишича, “Зил”нинг 27 ёшли ҳайдовчиси шу кунгача бир йил давомида икки марта қоидабузарлик содир этган бўлган.