Ижтимоий тармоқларда Жентра автомобилига давлат байроғи чизилгани акс этган фото тарқалди. Кейинчалик автомобиль жарима майдончасига олиб борилгани маълум бўлди.
Бухоро вилотяитида ҳуқуқ тартибот органлари ушбу жазога изоҳ берди. Ахборотда автомобиль ҳайдовчиси тегишли ҳужжатларсиз уни бошқаргани маълум қилинган.
“1987 йилда туғилган Жентра автомобили (давлат рақами – 80 0 727 РА) ҳайдовчиси 31 август куни соат 10:40 ларда Б. Нақшбанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Ҳайдовчи автомобилни давлат байроғи сурати билан безатган. Бундан ташқари, ҳайдовчининг ёнида уни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган”, – дейилади ахборотда.