Қашқадарёда шифокор вафот этди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятдаги хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов вафот этган. У сўнгги бир ой давомида коронавирусдан даволаниб юрган.
Маълумот ўрнида, Холиқов 1955 йилда Касби туманида туғилган. У хусусий клиникага ишга ўтишдан аввал Ғузорда жойлашган тиббиёт бирлашмасида бош шифокор бўлиб фаолият юритган.