Термизда абитуриентлар ЙТҲга учради. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 2 сентябрь куни Термиз туманидан Термиз шаҳрига кетаётган уч нафар абитуриент қиз “Нексия–2” автомашинасида ЙТҲга учраб, жароҳат олган. Хабар қилинишича, “Нексия–2” ҳайдовчиси тезликни ошириб, тракторни қувиб ўтмоқчи бўлган. Шу орада у йўл четига чиқиб кетган. Ҳайдовчи имтиҳонга шошаётгани сабаб тезликни оширганини айтган. Атрофдагилар эса у Матиз автомашинаси билан пойга ўйнаб келганини айтишмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ туманда яшовчи абитурентлар учун имтиҳонга боришга автобуслар ташкил этилиши хабар қилинган эди.