Фарғона вилоятида 19 ёшли йигит экскаваторни бошқариб, 68 ёшли аёлнинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 3 сентябрь куни соат 11:05ларда Қўштепа туманида содир бўлган. 19 ёшли йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасада экскаваторни бошқариб, йўлни кесиб ўтаётган 68 ёшли аёлни уриб юборган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.