Наманган шаҳридаги Чорсу бозори олдида талончилик ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 август куни соат 10:00ларда номаълум аёл бозор ҳудудида кетаётган 38 ёшли аёлнинг қулоғидаги 1,5 млн сўмлик зирагини юлиб, воқеа жойидан яширинган. Кейинчроқ, ўша куннинг ўзида 13:00 ларда яна бир бошқа аёл 27 ёшли қизнинг қулоғидаги зирагини юлиб, қочиб кетган. Ушбу зирагнинг нархи 2 млн сўмга баҳоланган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноятни содир этганлар ушланган. Улар шаҳарда яшовчи овсинлар 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю.лар эканлиги маълум қилинди. Ҳолат юзасидан талончилик жинояти билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аввалроқ ушбу бозор ҳудудида икки нафар қиз автомашина ичидаги пул ва буюмларни ўғирлаб кетгани хабар қилинган эди.