Пойтахтда пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 29 август куни соат 19:00 ларда Олмазор туманида рўй берди. 22 ёшли Ҳикматилла М. Очил Бобожонов кўчасидаги кафеда дам олаётган бўлган. “Ўтириш” давомида у 24 ёшли таниши Темур П. билан жанжаллашиб қолган. Йигитлар муносабатга ойдинлик киритиш мақсадида кўчага чиққан ва кўп қаватли уйларнинг олдида жанжаллашган. Дўппослашиш давомида Ҳикматилла Темурга пичоқ билан жароҳат етказган.
Ҳодиса натижасида жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.