Самарқанд вилоятида 42 ёшли аёл товламачилик қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 42 ёшли аёл таниши, 43 ёшли Ф.А.нинг сир сақланиши керак бўлган суратларини олиб, уни қариндошлари ва тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 2200 доллар талаб қилган. Шундан сўнг аёл Самарқанд шаҳрида айтилган пулларни олаётган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.