Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пул талаб қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қўқон давлат педагогика институтидаги ёшлар етакчиси ва факультет декани танишининг танишини 3000 долларга ўзи ишлайдиган олийгоҳга ўқшга киритиб қўйишни ваъда қилган. Декан айтилган пулларни олаётганда қўлга тушган.
Шунингдек, Тошкентда яна бир фирибгар таниши орқали фуқарони Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритишини айтиб, 8000 доллар сўраган. У ҳам пулларнинг 3000 долларини олаётган вақтда ушланган.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.