Тошкентда фирибгар йигитга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли Фарход А. 2017 йилда 28 ёшли Муҳаббат Ю.ни стюардесса сифатида ишга жойлашни ваъда қилиб, қизнинг 1000 долларини олган. Лекин йигит ваъдасидан чиқавермагач, 2020 йилда Муҳаббат ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Ҳозирда Фарҳодга нисбатан ЖКнинг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.