Навоийда гиёҳванд модда сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастури хабар қилди.
Маълум бўлишича, 51 ёшли эркак фуқарога 3,84 грамм «опий» гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Эркак гиёҳванд модданинг 2 граммини Қуръон китоби ичига яширган бўлган. Унга бу моддаларни 48 ёшли тошкентлик эркак Тожикистондан етказиб берган. У аввал ҳам шундай жиноят учун судланган бўлган. 51 ёшли эркакдан моддани сотиб олаётган эркак эса, касаллиги борлиги учун сотиб олаётганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан юқорида қайд этилган фуқароларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.