Андижон вилоятида эркак бозорда фуқарони дўппослади. Ҳодиса шу йил 2 сентябрь куни соат 12:00 ларда содир бўлган.
37 ёшли эркак Ёрбоши бозорида фуқарони хотинига бошқача қарагани учун рашк қилиб, урган. Эркак фуқарони ўткир учли таёқ билан калтаклаган.
Оқибатда жабрланувчи жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ Наманганда эркак хотинини қўшнисидан рашк қилиб, бўғиб ўлдиргани хабар қилинган эди.