Жиззахда 2014 йилда 18 ёшли қиз йўқолиб қолган. Бу ҳақда уз24.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2014 йил 23 октябрь куни Бахмал туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган қиз паспортимни олиб келаман деб, уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Кейинчалик аниқланишича, қиз ўша куни «Мўғол» ҚФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган йигитнинг олдига бориб, ундан ҳомиладорлигини айтган. Йигит эса ушбу гапдан сўнг қизни уриб, электр сими билан бўғиб ўлдирган. Сўнгра уни гиламга ўраб, қурилиши якунланмаган уй олдига кўмиб юборган.
Манба кейинроқ ҳодиса юзасидан янада батафсилроқ маълумот берлишини маълум қилди.