Наманган вилоятида навбатдаги жиноят содир этилди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ёш йигит бир зарб билан 1990 йилда туғилган танишини ўлдириб қўйди. Зарб эркакнинг юз соҳасига мушт билан туширилган.
Йигит танишини қариндоши билан севишиб юргани учун муштлашган. Ҳодиса 16 сентябрь куни Норин туманида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.