Тошкент шаҳрида автомобиль ёқиб юборилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири пойтахт ИИББ маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 19 сентябь куни соат 04.10да Учтепа тумани 11 кварталда содир бўлган. 19 ёшли қашқадарёлик Ситора Г. 23 ёшли қашқадарёлик Асилбек Н.нинг Жентрасини (давлат рақами – 01 A 149 LB) ёқиб юборган. Бунга йигитнинг алдаб кетгани сабаб бўлган. Йигит Ситрога уйланаман деб, ваъдасини бажармаган. Қиз машина ичи ва ташқарисидан бензин сепиб, ёқиб юборган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.