Самарқандда ўз онасини ўлдирган 45 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, эркакнинг отаси 1987 йилда вафот этган. У шундан сўнг “онам бошқа эркаклар билан юрибди” деб шубҳаланиб, шу йил 20 июнь куни уйига маст ҳолда келиб, онасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, пичоқлаб ташлаган.
Эътиборли жиҳати, ушбу эркак аввал ҳам судланган бўлган. Ўшанда ҳам эркак онасидан бошқа эркак билан юрганидан шубҳаланиб, бир эркакнинг ўлимига сабабчи бўлган. Уч йил аввал у қилган жинояти учун 5,5 йилга қамалган бўлган. Бу сафар эса эркакка 18 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Маълумот ўрнида, эркакка аввалги жинояти учун тайинланган жазо уч йил ўтиб озодликдан чеклаш жазосига ўзгартирилган бўлган.