Аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманидаги тунги клуб олдида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Унда икки йигит ҳалок бўлган.
Тошкент телеканалида ушбу ҳодиса юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди. Ўша куни бир гуруҳ йигитлар дўстининг ўқишга кирганини нишонланаётган бўлган. Маишатнинг якуни эса пичоқбозлик билан якунланган. Шунингдек, телеканал томонидан тайёрланган видеолавҳада тумандаги тунги клуб бошқача усулда ишлагани ҳам маълум қилинди.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг айтишича, клубга фақатгина доимий мижозлар видеокамерада юзи кўрингандан сўнггина киритилган. Улар одатдагидек эшик орқали эмас, балки эшиги икки томонлама очиладиган лифт орқали киришган. Воқеа содир бўлган куни тунги клуб маъмурияти огоҳлантирилган бўлсада? фаолиятини бутун тун давомида давом эттиргани ҳам маълум бўлган.
Хабар қилинишича, тунги клуб раҳбарларига ушбу ҳодиса юзасидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Пичоқбозликни содир этганларга эса прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилган.