Аввалроқ Туркияда ўтган йили Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова ўлик ҳолда топилгани ҳақида ёзган эдик. Қодирова ўз жонига қасд қилгани таҳмин қилинган эди. Шунингдек, қизнинг ўлдирилган бўлиши мукинлиги ҳам таҳмин қилинган эди.
Бугун тармоқларда ўзбекистонлик қиз вафот этган жойдан олинган видеолавҳа тарқалди. Видеода Қодирова яшаган хонани кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз, қиз туркиялик депутат, Ширин Уналнинг уйида ишлар эди.
Видеода қизнинг хонасида синиқ жисмлар ва бетартиб ҳолатдаги буюмларни кўриш мумкин. Шунингдек, қизнинг сумкасининг ёнида қон излари ҳам кўринган. Видео полиция томонидан ҳодиса содир бўлган куни олинган. Эслатиб ўтамиз, ушбу иш юзасидан аввалроқ суд бўлиб ўтган. Судья бу ишда жиноят аломатлари йўқ эканини айтиб, ишни ёпган. Қодированинг оиласи эса ҳозирда Конституциявий суд орқали адолатни талаб қилмоқда. Қодировларнинг адвокати қиз бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.