Тармоқларда тўйда куёвжўра томонидан тўппончадан ўқ узилгани ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 19 сентябрь куни содир бўлган. Ўша куни Тошкент вилоятида яшовчи Салихов Улуғбек қариндошининг тўйида куёвжўралик қилган. У бозордан ўйинчоқ тўппонча сотиб олиб, Чилонзорда, келиннинг уйига куёв навкарга борганда ўша тўппонча ушлаганча осмонга қаратган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, ушбу ҳодиса видеога олинган ва 4 октябрда йигит ўша видеони монтаж қилиб, унга ҳақиқий тўппонча овозини қўшган ва инстаграмда тарқатиб юборган.