Тошкентда севгилисини ўлдирган қизга суд ҳукми ўқилди. Суд иши пойтахтдаги жиноий ишлар бўйича судда кўриб чиқилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 23 ёшли қиз 2018 йилдан 2019 йилга қадар 69 ёшли эркак билан яқин муносабатда бўлган. У эркакнинг уйида пул эвазига жинсий алоқа қилган.
Муносабатлар давом этавергач қиз эркакнинг молиявий аҳволидан хабар топган ва уни ўлдириб, пулларига эга чиқмоқчи бўлган. Навбатдаги жинсий алоқадан сўнг қиз эркакнинг бўйин соҳасига бир неча марта пичоқ билан урган. Эркак қиздан қочиб кетаётган вақтда қиз уни яна ушлаб олиб, пичоқ уришда давом этган. Бу орада эркакка ёрдам беришга эса уйдаги шовқинни эшитган бошқа бир эркак етиб келган. Қиз эса севгилисининг машинасида воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган. Лекин кейинчалик у ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд қарорига кўра қиз умрининг 13 йилини қамоқда ўтказадиган бўлди.