Аввалроқ ушбу комплекс коронавирусга чалинганликда гумонланаётганларни тақсимлаш марказига айлантирилган эди. Кислород баллони ёрилиши бугун, 08:13ларда содир бўлган эди.
Барча фуқаролар бошқа жойга кўчирилган. Ҳодиса натижасида бир фуқаро жароҳатланган ва у ҳозирда шифохонада экани айтилмоқда. Вафот этганлар йўқ. Ҳодиса жойига ҳоким ва Сирдарё вилоятининг бошқа маъсуллари етиб келган.