Навоийда эркакнинг бўйнига арқон боғлаб, қийноққа солиб, дарахтга боғлаб кетганларга жиноий иш қўзғатилди

Навоийда эркакнинг бўйнига арқон боғлаб, қийноққа солиб, дарахтга боғлаб кетганларга жиноий иш қўзғатилди
Навоийда эркакнинг бўйнига арқон боғлаб, қийноққа солиб, дарахтга боғлаб кетганларга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хабар қилинди.

Маълум бўлишича, шу йил 3 октябрь куни 32 ёшли эркак ўзи фаолият юритувчи фермер хўжалигига раҳбарлик қилувчи, 26 ёшли Ж.Н.ни маст ҳолатда ҳақоратлаб ташлаган. Шундан сўнг ёш раҳбар ишчисини уриб, бўйнига арқон солиб, танишининг трактор тиркамасида бошқа жойга олиб борган. У ерда йигит ишчисини қийноққа солиб, дарахтга боғлаб кетган. Ж.Н. ушбу воқеанинг барчасини телефонига ёзиб олган ва уни танишига телеграмдан жўнатган. У эса видеонинг бутун Ўзбекистонга ёйилишига сабабчи бўлган.

Қўшимча қилинишича, 32 ёшли эркак эртасига раҳбарининг уйига бориб, ўзи аслида нима бўлганини билмоқчи бўлганида йигитнинг отаси уйига олиб кириб, уни уриб ташлаган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 9 октябр 2020 11:55
    оЛДИНЛАРИ КОЛХОЗ РАИСИ ДЕГАН ОДАМЛАР БУЛАРДИ. КОЛХОЗ МЕНИНГ УЙИМ НИМА ХОХЛАСАМ ШУНИ КИЛАМАН ДЕБ УЙЛАРДИ. ХОЗИРГИ ЗАМОНДА УЛАРНИНГ УРНИНИ ФЕРМЕРЛАР ЭГАЛЛАГАН. УЗИ УША КИШЛОККА БИР ТИЙИНЛИК ФОЙДАСИ ТЕГМАЙДИ (ХАММАСИНИ ЭМА АЙРИМЛАРИНИ) УЗЛАРИЧА ФЕРМЕР БУЛИБ ОЛГАНЛАР КИШЛОКДАГИ ОДДИЙ ХАЛКДАН ИШЛАТГАНИ УЧУН КАРЗИ БОРЛИГИДАН ТУЛОЛМАЙ КОЧИБ ЮРИШАДИ. БУ "ШАРМАНДА ФЕРМЕРЧА" ХАМ УЗ КАРЗИНИ ТЛУЛОЛМАГАНИДАН ШУ ИШНИ КИЛГАН
  2. Ким 8 октябр 2020 19:30
    Tarbiyasiz
  3. radik 8 октябр 2020 18:45
    Фермерни пули купайган булса керак,отасиниям боласиниям танобини тортиб куйиш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда эркакнинг бўйнига арқон боғлаб, қийноққа солиб, дарахтга боғлаб кетганларга жиноий иш қўзғатилди