Андижонда эркак фоҳишалик билан шуғулланган опасини ўлдириб, ўз уйининг хонасига кўмиб қўйди. Бу ҳақда Халқ сўзи online хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шерзоднинг опаси 2017 йилда турумушидан ажрашиб, ёмон йўлга кириб, фоҳишалик билан шуғуллана бошлаган. Энг ачинарлиси, аёл ўз “мижоз”ларини уйида, укаси ва онаси кўз ўнгида қабул қиладиган бўлган. 2018 йил 2 январь куни Шаҳноза навбатдаги эркак билан кўнгилхушлик қилгач, уни жиянига кузатиб қўйишни буюради. Жияни эркакни кузатиб бўлгач қўшнилар томонидан “ким бу эркак” деган саволига “танимайман” дея жавоб берган. Жияннинг ушбу жавоби Шаҳнозанинг жаҳлини чиқарган ва “тоғам эди деб айтмайсанми” дея болани капкир, ўқловлар билан калактлаган. Бу орада она уларнинг орасига тушган. Шундан сўнг Шаҳноза онасига кўчага чиқиб ароқ ва сигарет олиб келишни буюрган. Шу вақтда эса уйга укаси Шерзод кириб келган ва воқеани тушингач онаси ва жиянини уйдан чиқариб юбориб, опасини ўлгунча калтаклаган. Қабул қилинган зарбдан Шаҳноза воқеа жойининг ўзида вафот этган. Шундан сўнг Шерзод, онаси ва жияни Шаҳнозани ўша уйнинг ўзида кўмиб юборган ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка келишиб олишган. Вақтлар ўтгач эса Шерзоднинг тушига опаси кираверган ва шундан сўнг уйни сотиб, кетиб қолишган. Лекин шунда ҳам эркакнинг кўнгли тўлмаган ва бор воқеани хотинига айтиб берган. Хотини эса бундай яшаб бўлмаслигини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга айтиш кераклигини билдирган.
2020 йил 9 октябрда юқорида содир бўлган воқеа юзасидан суд бўлиб ўтган. Унинг қарорига кўра, Шерзод 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.