Тошкентда ичида бемор бўлган тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Ҳодиса Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий кўчасида содир бўлган. Маълум бўлишича, ЙТҲ тез ёрдам машинаси ва Спарк иштирокида бўлган.
Тез ёрдам машинаси ичида оғир аҳволдаги бемор бўлган. Беморни бошқа автомобилда шифохонага олиб боришган. Ҳозирда ЙТҲ сабаби ўрганилмоқда.