Жиззах вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 4R-40 йўлининг 173 кмида содир бўлган. Ҳодиса иккита Нексия автомобиллари иштирокида рўй берган.
Автомобиллар бир-бирига қарама-қарши томонда ҳаракатланган. ЙТҲ ҳайдовчиларнинг бирининг қайрилиб олиш вақтидаги хатоси туфайли юзага келган. Ҳодиса натижасида 26 ва 28 ёшли ҳайдовчилар ҳалок бўлган. Икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.