Андижонда эрини ўлдириш учун “киллер” ёллаган аёлга ҳукм ўқилди

Андижонда эрини ўлдириш учун “киллер” ёллаган аёлга ҳукм ўқилди
Андижон вилоятида эрини ўлдириш учун “киллер” ёллаган аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, 36 ёшли аёл турмуш ўртоғини ўлдириш учун танишини ёллаган. Аёл ва унинг эри ўртасида рашк сабаб турли хил жанжаллар бўлиб турган. Аёл эрини бошқа аёллардан рашк қилган.

Эрининг ўлими учун аёл 30 минг доллар тўлашга тайёр бўлган. Аёл “киллер”га гонорар сифатида 6400 долларлик тақинчоқлар берган. Яхшиямки “киллер”сифатида ёлланган эркак кейинчалик аёлнинг режаси ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига айтиб берган.

Суд қарорига кўра аёл ЖКнинг 25 моддаси ва 97 модданинг 1 қисмига кўра айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Лекин, аёлга нисбатан ЖКнинг 72 моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартлига алмаштирилиб, икки йил синов муддати белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Obbo 25 октябр 2020 18:37
    Eeeee nima qilyapsilar, ayollarini ko'tarib, ayol erkak dan bir pog'ona past bo'lishi kk.
  2. Alex 24 октябр 2020 12:44
    30 000 sudyaga algan ekan

    30000 sudyaga atalgan ekan
  3. Сурхон 22 октябр 2020 22:18
    Дунеда.ахмок.миллат.куп.лекин..яашасин.одил.суд.
  4. Карим 22 октябр 2020 10:52
    Аёл пулдор эканда. Эрини улими учун 30 минг атаган буса, узини хаёти учун купро атагани аник. Судя маза киган буса керак.
  5. Ник 22 октябр 2020 06:56
    Аелга эрини улдириш учун яна бир имкон берилилибдида.
  6. Реалист 21 октябр 2020 16:07
    Судья аниқ сотилган,пулини берсанг бундай судьялар Гитлерниям оппоқ қиберади.
  7. Жавлон 21 октябр 2020 10:29
    Нимага
  8. Умида 21 октябр 2020 08:42
    Пул улсин а
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда эрини ўлдириш учун “киллер” ёллаган аёлга ҳукм ўқилди