Тошкентда товламачиликда гумонланган 20 ёшли қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 18 ёшли Дилфуза О. ички ишларга мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 20 ёшли Умида. А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Дилфузанинг билдиришича, Умида унга тегишли бўлган маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилган.
Умида 19 октябрь куни соат 18:00ларда пулларни олаётган вақтда қўлга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.