Тошкентда Жигули ҳайдовчиси мактаб ўқувчисининг умрига зомин бўлди. Ҳодиса Яккасарой туманида содир бўлди
ЙТҲ 118-сонли мактаб олдида содир бўлган. Мактаб олдида соат 07:30дан 18:00га қадар 50 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин деган махсус йўл белгиси ўрнатилган.
Маълум бўлишича, эркак ўқувчини пиёдалар ўтиш йўлакчасида уриб юборган. Ўқувчи шифохонага ётқизилган. Лекин, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у вафот этган.