Бухорода поезд велосипедда кетаётган 69 ёшли эркакни уриб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ҳодиса 3 октябрда Тошкент – Волгоград йўлида содир бўлган. Маълум бўлишича, эркак велосипедда поезд етиб келгунча темир йўлни кесиб ўтаман деб ўйлаган.
Лекин, поезд эркакни уриб кетган. Натижада фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.