Навоийда никоҳсиз туғилган фарзандини 2 хонали уйга алмашмоқчи бўлган она ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Навоий вилояти Кармана туманида содир бўлган. Аёл шу йили март ойида никоҳсиз туғилган ўғлини май ойида 250 млн сўмлик икки хонали уйга алмашмоқчи бўлганда қўлга олинган. Онанинг айтишича, у ушбу ишга мажбурликдан қўл урган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда онага 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Суддан сўнг она уни кечиришларини ва болани қайтариб беришни сўраган.