Тошкентда аёл 4-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сергели туманида яшовчи 39 аёл ишдан уйига келгач ўз жонига қасд қилган. У кўп қаватли уйнинг 2-қаватида яшаган. Лекин воқеа содир бўлган куни 4-қаватга чиқиб, ўша ердан ўзини ташлаб юборган. Уни дастлаб қўшниларидан бири кўрган. Қўшни аёлнинг айтишича 39 ёшли аёл олий маълумотли бўлсада фаррош бўлиб ишлаб юрган.
Туман прокурури ўринбосари ҳолат юзасидан ҳужжатлар тўпланиб бўлгач, қонуний қарор қабул қилинишини билдирган.