Жиззах вилоятида эркак унга турмушга чиқишни рад этган қизни ўлдирди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Ҳодиса Шароф Рашидов туманида содир бўлган. Эркак 4 ноябрда қўлга олинган.
Маълум бўлишича, фуқаро унга турмушга чиқишни рад этиб, ўз севгани борлигини айтган қизга пичоқ билан ҳужум қилиб, ўлдирган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97 моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.