Пойтахтда қиз бувисини тунаб кетди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 октябрь куни 64 ёшли аёл уни тунаб кетишганини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Унинг уйидан 10 млн сўм ва 4 млн сўмлик қимматбаҳо буюмлар ўғирлаб кетилган бўлган.
Тезкор тадбирлар давомида ўғрилик аёлнинг 21 ёшли невараси томонидан содир этилгани маълум бўлган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.